National Geographic квартирага канализация қувурлари орқали киришга қодир каламушлар ҳақидаги афсоналарни текшириб кўришга аҳд қилди. Бу ҳақда "Популярная механика" хабар бермоқда.
Уйга канализация орқали кирувчи каламушлар ҳақидаги гаплар оддий чўпчак эмас: АҚШнинг Орегон штатидаги унчалик катта бўлмаган Портленд шаҳри аҳолисидан бир ой давомида ҳеч бўлмаганда бир марта унитаздаги кемирувчилар ҳақида ташвишли қўнғироқ янграйди. Йирик шаҳарларда аҳвол қандайлигини тасаввур этишингиз мумкин.
National Geographic ўтказган тажрибада каламуш чиндан ҳам канализация қувурлари орқали сузиб, унитазгача етиб борди. Агар қопқоғини очиб қўйилса, каламуш у ердан чиқиб олиши мумкин, аммо кемирувчилар билан курашувчи мутахассисларнинг каламушлар бу ишни ўзлари уддалаган ҳолатлардан ҳам хабарлари бор.
Изоҳ (0)