Хитой Халқ банки (Марказий банк) қайта репо операциялари (қимматбаҳо қоғозларни белгиланган нархда қайта сотиш мажбурияти билан сотиб олиш) ёрдамида мамлакат молия тизимига қўшимча равишда 150 миллиард юань (23,6 миллиард доллар) киритди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хитой Халқ банки репо операцияларини 2,35 фоиз ставкаси билан 7 кунлик муддат билан амалга оширди.
Ўтган ҳафтанинг 26 ва 27 август кунлари Хитой Халқ банки мамлакат молия тизимига 45 миллиард доллардан зиёд маблағ киритган эди. Мазкур ҳаракатлар Хитой фонд биржалари индекси 24 ва 25 август кунлари мос равишда 8 ва 7 фоизга тушган вақтда амалга оширилди.
Изоҳ (0)