«Манчестер Юнайтед» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиб олишга уринишни тўхтатмаяпти. beIN Sports журналисти Танкреди Палмерининг хабар беришича, манкунианликлар Бэйл учун 100 миллион евро таклиф қилган, деб ёзади «Uff.uz».
«‘Манчестер Юнайтед’ клуби ‘Реал’га Гарет Бэйл учун 100 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилди. Ҳозирча ‘Реал’ бу таклифга жавоб берганича йўқ», — дейди Палмери.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар бироз вақт муқаддам «МЮ»нинг Бэйл борасидаги таклифини рад этган эди. «Реал» икки йил муқаддам Бэйлни «Тоттенхем»дан 85 миллион фунт эвазига сотиб олган эди.
Изоҳ (0)