1500 метр масофага югуриш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Себастьян Коу расман енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) президенти лавозимини эгаллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Коу ушбу халқаро ташкилотнинг 19 август куни Пекинда бўлиб ўтган конгрессидаги президентлик лавозими учун сайловларда ягона рақиби Сергей Бубкани ортда қолдирди: британиялик учун 115, украиналик учун эса 92 овоз берилган.
Коу 58 ёшда, спортдаги фаолиятини якунлагандан, Англия парламенти аъзоси бўлди, Лондон олимпиадаси ташкилий қўмитасини бошқарди.
Изоҳ (0)