«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» форварди Лионель Месси илк марта бир вақтнинг ўзида Примеранинг дастлабки икки турида рақиб дарвозасини ишғол қила олмади, деб хабар беради «Uff.uz».
«Реал» дастлабки турда Хихоннинг «Спортинг» клуби билан нурсиз дуранг қайд этган бўлса, иккинчи турда «Бетис» дарвозасига жавобсиз бешта гол киритди. Голларга Бэйл ва Хамес (иккитадан) ҳамда Бензема муаллифлик қилди.
«Барселона» эса дастлабки турда Бильбаонинг «Атлетик» клубини, иккинчи турда эса «Малага»ни бир хил 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ўйинларда Луис Суарес ва Томас Вермаленлар гол киритди.
Изоҳ (0)