Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб боряпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
29 август куни Ўзбекистоннинг сўнгги вакилим ҳам ўз иштирокини омадсиз якунлади. +100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдулла Тангриев иккинчи учрашувида украиналик Яков Хаммога имкониятни бой бериб қўйди.
Ундан аввал -100 кг вазндаги ўзбекистонлик Рамзиддин Саидов ҳам мағлубиятга учраб, томошабинлар қаторидан жой олганди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Остонадаги жаҳон чемпионатида бор-йўғи битта медалга эга бўлди. -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан олимпия ўйинларининг икки карра бронза медаль совриндори Ришод Собиров жаҳон чемпионатининг иккинчи куни бронза медалига сазовор бўлганди.
Изоҳ (0)