Америка ОАВларида Арнольд Шварценеггернинг вафоти ҳақида сохта маълумот пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Хакерлар «Msnbc.com» сайтига ҳужум қилиб, ундан сохта сайтга ўтиладиган қилиб қўйди.
Янгиликда Лос-Анжелес полицияси қутқарув хизматига қилинган аноним қўнғироқдан сўнг, 68 ёшли актёр ва сиёсатчини ўз уйида ўлик ҳолда топгани «хабар берилади». Шунингдек, Шварценеггернинг вафотини унинг оила аъзоларидан бири тасдиқлагани айтилади.
Шварценеггернинг ўзини «ўлими» ҳақидаги янгиликдан сўнг режиссёр дўсти билан бирга Италия таомлари ресторанида кўришган. Актёрнинг яқин дўсти, бодибилдер Калум фон Могер ҳам ушбу хабарни инкор этган.
Изоҳ (0)