Леонардо Ди Каприо ҳамкасби Жейсон Стэтхемнинг уйида бўлиб ўтган зиёфатда дугонаси — супермодель Наоми Кэмпбелл ва бошқа меҳмонларга ўзининг дижейлик маҳоратини кўз-кўз қилди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Кеча меҳмонлари Кэмпбеллга Леонардонинг ижроси ёққанини айтди. Улар бир ярим соат давомида Леонардонинг мусиқаси остида вақтичоғлик қилган.
Нашр таъкидлашича, Лео ва Наоми ўртасидаги дўстлик бир неча йилдан буён давом этмоқда, модель Ди Каприонинг яхтасида кўп вақтини ўтказади. Шунга қарамай, актёр ва модель муносабатлари ишқий эмаслигини таъкидлаб келади.
Изоҳ (0)