Эронда ушбу мамлакат кинематографи тарихидаги энг қимматбаҳо фильм экранларга чиқди, дея хабар бермоқда Interfax.
«Муҳаммад: тангрининг элчиси» деб номланган картина етти йил суратга олинди. Уни ишлаб чиқариш 40 миллион долларга тушди.
Режиссёр Мажид Мажидий ғоясига кўра, ушбу фильм пайғамбар ҳаёти ҳақидаги трилогиянинг биринчиси бўлиши керак.
Суратга олиш жараёнидаёқ, картина суннийлар танқидига учради, бунга унда пайғамбарнинг тасвири борлиги сабаб бўлди. Фильм яратувчилари эса бош қаҳрамоннинг юзи кўринмаслигини таъкидлади, бироқ Қоҳирадаги Ал-Аҳзар нуфузли университети вакиллари фильмни намойиш этмасликни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)