Ёш режиссёр Озод Шамснинг навбатдаги «Етти олам» деб номланган фильми катта экранларга чиқиш арафасида, дея хабар бермоқда «PopCorn.uz».
Фильм премьераси 12 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган. «13 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида фильмни томоша қилиш имконига эгасиз», — дейилади сайт хабарида.
«Етти олам» картинасининг бош қаҳрамонлари образини актриса Зарина Низомиддинова ва Алишер Усмонов яратган.
Фильмда, шунингдек, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Мурод Ражабов, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Азиза Бегматова, Ҳабибулло Низомов, Умид Искандаров, Ражаб Адашев, Зуҳра Солиева каби актёрлар ҳам қатнашган.
Изоҳ (0)