Россиялик рэпер Тимати дўппи ва чопон кийиб дўмбира чалди, деб хабар бермоқда «Nur.kz». Instagram’га қўйилган видеода геолокация сифатида Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳри кўрсатилган.
Роликда Тимати дўмбира чалишдан олдин қозоқ тилида «Қора юлдуз уйга қайтиб келди», деган. Видеода рэпернинг орқасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг сурати кўриниб туради.
https://www.youtube.com/watch?v=C56i6x-qIbk
Тимати ўзининг қисқа чиқишини «Раҳмет» деб тугатган.
Изоҳ (0)