Доминика оролига ёпирилган «Эрика» тропик бўрони қурбонлари сони 35 кишига етди. Бу ҳақда Interfax хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мамлакат жануби-шарқидаги Пти-Саванна қишлоғида кўчки натижасида 27 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий маъмурият қурбонлар сони янада ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Айни вақтда, Fox News телеканали хабарига кўра, табиий офат Кариб ҳавзаси томон ҳаракатланишда давом этмоқда ва тез орада АҚШнинг Флорида штатига етиб боради.
Шу муносабат билан штатда фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган.
Изоҳ (0)