28 август, жума куни кечки пайт Европанинг энг гавжум автомагистралларидан бири бўлган А1 намойишга чиққан лўлилар тарафидан икки томондан ҳам буткул тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Le Figaro нашрига таяниб, Interfax хабар берди.
Ҳодиса 25 август куни лўлилар манзилгоҳида жиноятчи узган ўқлар оқибатида тўрт киши, жумладан, ёш бола ҳалок бўлгани билан боғлиқ. Намойиш қатнашчилари ҳалок бўлганлардан бирининг ўғлини қамоқдан чиқаришни талаб қилмоқда.
Лилл шаҳри йўналишида кўп километрли тиқилинчлар пайдо бўлган. Таътилдан қайтаётганлар ва сайёҳлар ўз автомобилларида тунни ўтказишига тўғри келган.
Изоҳ (0)