Чемпионлар лигасида саралаш ўйинлари якунига етди. Унга кўра «Манчестер Юнайтед» рақиби «Брюгге»ни йирик ҳисобда маҳв этди ва гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар беради.
Манкунианлар сафида Уэйн Руни хет трик қайд этган бўлса, битта гол Эррера ҳисобига ёзилди. «Байер» эса жавоб ўйинида «Лацио»ни сочиб ташлади. Немис клуби италияликлар дарвозасига жавобсиз учта гол киритган.
Шунингдек, саралаш доирасидаги яна бир ўйинда БАТЭ «Партизан»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлсада, ўз уйида 1:0 ҳисобида енггани туфайли, сафардаги гол ҳисобига гуруҳ босқичига йўл олди.
ЦСКА эса «Спортинг»ни енгишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)