Туркия жануби-шарқидаги Хаккари вилоятининг Юксекова шаҳридаги тартибсизликларнинг уч нафар иштирокчиси полиция билан тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Полиция ва сафида Курдистон Ишчи партияси (КИП) жангарилари ҳам бўлган тартибсизлик иштирокчилари ўртасидаги тўқнашув 26 август, чоршанба кечки пайт содир бўлди. Вилоятда коментдантлик соати жорий этилганига қарамай, кўчаларга юзлаб кишилар чиққан, полиция эса уларни тарқатиш учун ўқотар қурол, сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.
Изоҳ (0)