Американинг Discovery Communications компанияси ва Россиянинг «Национальная Медиа Группа» медиахолдинги (НМГ) «Медиа Альянс» қўшма корхонаси тузилишини тасдиқлади. Унда НМГ 80 фоиз, Discovery Communications эса 20 фоиз улушга эга бўлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россияда қабул қилинган янги қонунга кўра, чет элликларга маҳаллий ОАВда 20 фоиздан ошиқ улушга эга бўлиш тақиқланади. Мамлакатда эса Discovery Communications компаниясининг Animal Planet, Discovery Channel, TLC, Eurosport каби 10 та канали эфирга узатилади.
НМГ «Бешинчи канал», РЕН ТВ телеканаллари, «Русская служба новостей» радиостанцияси, Metro ва «Известия» газеталарига эгалик қилади, шунингдек, «Биринчи канал» ва «СТС Медиа»нинг 25 фоиз улушига эга.
Изоҳ (0)