NASA янги йирик миссияни бошлаш режасини эълон қилди. Агентлик муз гиганти — Нептун (ёки Уран)ни тадқиқ қилмоқчи, дея хабар бермоқда Popular Mechanics.
Агентликнинг Сайёрашунослик бўлими раҳбари Жим Грин сўзларига кўра, молиялаштиришга эришилса, ушбу миссия NASA’нинг навбатдаги (Маrs 2020 ровери ва Europa Clipper’дан кейинги) флагман лойиҳасига айланиши мумкин.
Экспертлар таъкидлашича, унинг қиймати икки миллиард доллардан ошмаслиги керак. NASA’нинг бундан аввалги бош миссиялари Voyager, Galileo ва якунига етаётган Cassini’ни ўз ичига олади.
Айни пайтда 2015—2020 йилларда Юпитер ва Сатурн яқинида гравитацион манёврларни амалга ошириши мумкин бўлган космик станцияни тезкорлик билан қуриш имконияти йўқлиги сабабли ушбу лойиҳа мақсадга мувофиқ келмайди.
Изоҳ (0)