Қозоғистон пойтахт полицияси ходими Бахит Алимқулов Остона шаҳрига кириш постида, тез ёрдам келгунга қадар, туғуруқ жараёнини қабул қилди. Бу ҳақда «Newskaz.ru» хабар беради.
«Иртиш» постида полиция ходимига Audi машинасининг ҳайдовчиси ёрдам сўраб мурожаат қилди. Эркак унинг турмуш ўртоғи кўз ёраётганлиги ва улар Остонадаги туғуруқхонага боришга улгурмаганлигини маълум қилди.
Остона йўл-патруль полицияси командири Бахит Алимқулов тез ёрдамни чақирди. Бироқ тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар, унинг ўзи туғуруқ жараёнини қабул қилди.
Тез ёрдам янги туғилган чақалоқ ва унинг онасини пойтахт перинатал марказига етказди. Уларнинг аҳволи яхши. Бахит Алимқуловнинг сўзларига қараганда, у аввал ҳам бир неча марта хизмат жараёнида кўз ёраётган аёлларга ёрдам берган.
Изоҳ (0)