Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Нигина Абдураимова Нью-Йорк шаҳрида старт олган йилнинг тўртта нуфузли турниридан бири, «Катта Дубулға» туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Истеъдодли теннисчи биринчи босқичда Катерина Ванковани 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Таққослаш учун, чехиялик теннисчи дунё рейтингида 227, Абдураимова эса 175-ўринни эгаллаб турибди.
Нигина иккинчи даврада украиналик Марина Заневскаяга қарши кортга чиқади. Бу теннисчи WТА рейтингида 141-поғонадан жой олган.
Изоҳ (0)