Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан Тошкентдаги Ботаника боғида «Биз, баркамол ёшлар Ватан ободлиги ва озодалигига масъулмиз!» шиори остида экологик акция ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Унда депутатлар, Экоҳаракат ва унинг «Ёшлар қаноти» фаоллари, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.
Ушбу акциядан кўзланган мақсад ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, пойтахт озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат. Экологик акция давомида мутахассислар ёшларга атроф-муҳит мусаффолиги, инсон саломатлигини асрашда яшил ҳудудларнинг аҳамияти, соғлом турмуш тарзи каби масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар берди.
Изоҳ (0)