2015 йил 17 августдан эътиборан Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги тўғрисидаги келишув кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ маълумотларига асосланиб, «UzDaily.uz» хабар бермоқда.
Ушбу келишувга асосан томонлар икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чораларини кўради. Жумладан, Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги маҳсулотлар импорти-экспорти амалиётларида божхона тўловлари ва солиқларнинг мумкин қадар қулайлик тартиби амал қилади.
Изоҳ (0)