Twitter ижтимоий тармоғининг ўзбекистонлик фойдаланувчилари #uzb24 хэштегини жаҳон трендига олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худайбердиев ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган ушбу ижтимоий акция доирасида хэштегни трендга чиқариш бўйича ҳаракат 28 август куни соат 16:00 дан бошланиши режалаштирилмоқда.
Диққат!
— Xushnud Xudoyberdiyev (@xushnudbeck) August 21, 2015
Мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрамига бағишлаб 28 август соат 16:00 да #uzb24 хэштегига оид ижтимоий акция ўтказамиз!
Pls, RT!
#uzb24 хэштеги трендга чиқиши учун Twitter фойдаланувчилари ўз твитларига ушбу хэштегни қўшиб ёзиши керак. Хэштег фойдаланувчилар томонидан қанча кўп твитларда ишлатилса – унинг трендда кўриниши имконияти шунча ошади.
Изоҳ (0)