Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 август куни Андижонда «Андижон» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган «водий дербиси» мухлислар ўртасида юқори қизиқишга сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «Championat.asia».

Фото: championat.asia

Фото: championat.asia

Қўқонлик Маликжон Мелиқўзиев 64 ёшда бўлишига қарамасдан дербини ўйингоҳда кўриш учун Андижонга велосипедда йўлга чиқди. Маликжон амакини «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти Қўқондаги Марказий ўйингоҳга таклиф қилди.

«Эрталаб соат 6 да йўлга чиқиб, Андижонга тушдан кейин соат 3 ларда етиб бордим. Андижоннинг Қўқонга нисбатан бироз баландроқда жойлашганлиги сабабли мўлжаллаганимдан бироз секинроқ етиб бордим. Бироқ ўйиндан сўнг барча чарчоқлар эсдан чиқиб яна куч-қувватга тўлиб қолгандай бўлдим. Барча футболчилар ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Мана шундай ғалабалар давомли бўлсин. Сизлар ғалаба қозониб турсаларинг биз — мухлислар чарчамаймиз», — деди Мелиқўзиев.

Фото: championat.asia

Фото: championat.asia

Жамоа аъзолари жонкуяр мухлисга миннатдорчилик тариқасида «Қўқон-1912» жамоасининг оригинал футболкасини совға қилди. Шунингдек, Маликжон амакига навбатдаги турда бўладиган «Олмалиқ» жамоаси билан ўйинга марказий сектордан чипта ҳам тақдим қилинди. Энди Маликжон амаки севимли жамоасининг сафар ўйинларига жамоа ҳисобидан текинга бориши мумкин бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди