Осиё мамлакатлари миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси раҳбари, Кувайт шайхи Аҳмад ас-Сабоҳ Ёқутистоннинг олий мукофоти — «Қутб юлдузи» ордени билан мукофотланди. «Коммерсант.ru» хабарига кўра, шайх бутун дунё бўйлаб «Осиё болалари» спорт ўйинларини қўллаб-қувватлагани учун мазкур мукофот билан тақдирланган.
Бундан ташқари, шайх жаҳон бўйлаб олимпия ҳаракатини тарғиб этгани учун Шимоли-Шарқий федерал университетнинг фахрий профессорига айланди. Ўз навбатида, шайх Аҳмад ас-Сабоҳ Ёқутистон раҳбари Егор Борисовга Осиё Олимпия қўмитасининг олий соврини — олтин нишонни топширди.
Халқаро олимпия қўмитаси ва Осиё мамлакатлари миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси байроғи остида ташкил этиладиган«Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари илк бор 1996 йили Ёқутистонда бўлиб ўтган. 23 август, якшанба куни «Осиё болалари-2020» мусобақаларини Кувайтда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)