Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сальвадор қамоқхоналаридан бирида юз берган қирғин натижасида жиноий гуруҳлардан бирининг 14 нафар аъзоси ҳалок бўлди. «Корреспондент.net» хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан қамоқхона раҳбарияти ва маҳаллий полиция тергов ҳаракатларини бошлаган.

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Мамлакат шимолидаги Кесальтепеке қамоқхонасини текшириш вақтида эркакларнинг жасадлари топилган. Ҳалок бўлганларнинг бари Сальвадордаги энг йирик кўча тўдаларидан бири ҳисобланган «Баррио-18» гуруҳи аъзолари бўлган.

Сальвадор қотилликлар сони бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирида туради. Аҳолиси сони 6,3 миллион бўлган мамлакатда йил бошидан бери 3,3 мингдан ортиқ қотиллик ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?