• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Президентлар қандай смартфондан фойдаланади?

    АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан олиб борилган глобал кузатув кўплаб давлат арбобларининг мобил гаджетларга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. «Gazeta.ru» томонидан тайёрланган қуйидаги мақолада жаҳон давлатлари етакчилари қандай смартфонлардан фойдаланиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

    Фото: gazeta.ru

    Фото: gazeta.ru

    BlackBerry2013 йили Германия канцлери Ангела Меркелнинг смартфонига бузиб кирилгани маълум бўлганидан сўнг, унинг маъмурияти ўз iPhone’ларини тизимли равишда BlackBerry’нинг Z10s моделига алмаштирди. Германия ҳукумати томонидан бир донасининг нархи 2,5 минг евро бўлган 5 мингта BlackBerry Z10s сотиб олинди — уларнинг бари 256 битли шифрлаш ва хабарларни хавфсиз узатиш функцияси, шунингдек, қўшимча ҳимоя воситаларига эга махсус micro-SD карта билан таъминланган эди.

    BlackBerry Z10s — Германия ҳукумати смартфони. Фото: gazeta.ru

    BlackBerry Z10s — Германия ҳукумати смартфони. Фото: gazeta.ru

    Бироқ Меркелнинг ўзи тўлиқ кўринишдаги QWERTY-клавиатурага эга BlackBerry Q10 моделини танлади. Мазкур смартфон ҳам яхши ҳимояланган ва ахборотларни махсус ички VPN-уланиш орқали узатади.

    BlackBerry Q10’дан Меркель ва Обама фойдаланади. Фото: gazeta.ru

    BlackBerry Q10’дан Меркель ва Обама фойдаланади. Фото: gazeta.ru

    Барак Обама смартфондан фойдаланиш учун Махсус хизматлар рухсатномасини олган илк АҚШ президенти ҳисобланади ва у ҳам BlackBerry’ни танлаган. Обама иккита — BlackBerry Curve 8900 ва BlackBerry Q10 смартфонларидан фойдаланади, айни вақтда унга iPhone’дан фойдаланиш қатъий тақиқланган. Шунга қарамай, АҚШ президенти Apple маҳсулотлари ихлосмандидир, унинг iPad планшети ва MacBook ноутбуки бор.

    Наваз Шариф ҳам BlackBerry’дан фойдаланишни маъқул кўради. Фото: gazeta.ru

    Наваз Шариф ҳам BlackBerry’дан фойдаланишни маъқул кўради. Фото: gazeta.ru

    Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва унинг покистонлик ҳамкасби Наваз Шариф ҳам BlackBerry’дан фойдаланишни маъқул кўради.

    Маҳаллий маҳсулотни қўллаб-қувватловчиларЭдвард Сноуден АҚШ махсус хизматлари Франция президентлари Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланднинг телефон суҳбатларини тинглаб боргани ҳақидаги ахборотни ошкор қилганидан сўнг, Франция ҳукумати мудофаа соҳасида ишловчи Thales компанияси томонидан ишлаб чиқилган Teorem — юқори даражада ҳимояланган, ҳарбий криптографияли мобил телефонларидан 14 минг дона сотиб олди. Мазкур телефонлардан муҳим ҳукумат қўнғироқларидан фойдаланади, одатий ҳаётида эса Франсуа Олланд iPhone 5s ишлатади.

    Россия президенти Владимир Путин, ўзининг тан олишича, смартфонлардан фойдаланмайди, бироқ у ҳар доим маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга тайёр. 2012 йили Путин омма олдида МТСнинг «Глонасс 945» Android-смартфони билан пайдо бўлганди, 2014 йил охирида эса президентга YotaPhone 2 тақдим этилди, у эса бу қурилмани Хитой раҳбари Си Цзиньпинга совға қилганди.

    Цзиньпиннинг ўзи қандай смартфондан фойдаланиши маълум эмас, бироқ унинг турмуш ўртоғи омма олдида iPhone 5 смартфони билан чиқиш қилган.

    Дмитрий Медведев ва унинг гаджетлариРоссиянинг техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича энг илғор сиёсий арбоби ҳисобланган Дмитрий Медведев iPhone 4’ни бевосита Стив Жобснинг қўлидан қабул қилиб олган, 2011 йилдан бери iPad’дан фойдаланади. Россия бош вазири кейинчалик Samsung Galaxy S4 ва iPhone 5 ишлатди. Ҳозир эса у iPhone 6’дан фойдаланади. Шунингдек, у Apple Watch соатлари билан омма олдига чиқиш қилган дастлабки машҳур шахслардан бири бўлганди.

    Дмитрий Медведевнинг iPhone 6’да олган янги селфиларидан бири. Фото: gazeta.ru

    Дмитрий Медведевнинг iPhone 6’да олган янги селфиларидан бири. Фото: gazeta.ru

    Эътиборли томони, Россия махсус хизматлари мамлакат амалдорларига Apple маҳсулотларидан фойдаланишни тавсия этмайди, чунки бу қурилмалар россияликларнинг шахсий маълумотларини Россия ҳудудида сақлаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмас.

    HTC ва LumiaАксарият одамлар «Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин умуман мобил телефонлардан фойдаланмаса керак», деган гумонга ҳам борган бўлиши мумкин. Бироқ суратларнинг бирида КХДР раҳбари олдида қора, кўп жиҳатдан HTC’ни ёдга соладиган смартфон турганини кўриш мумкин. Афтидан, Тайвань компанияси маҳсулотларидан фойдаланиш Корея Меҳнат партияси етакчисининг эътиқодига зид келмайди.

    Ким Чен Ин HTC’ни танлайди. Фото: gazeta.ru

    Ким Чен Ин HTC’ни танлайди. Фото: gazeta.ru

    Жаҳон етакчилари маъқул кўрадиган смартфонлар орасида Nokia/Microsoft маҳсулотлари ҳам бор. Хусусан, Рим папаси Франциск катта диний маросимларни Lumia 900 смартфони ёрдамида суратга туширган.

    Рим папаси Франциск Lumia 900’да сурат олишга уялмайди. Фото: gazeta.ru

    Рим папаси Франциск Lumia 900’да сурат олишга уялмайди. Фото: gazeta.ru

    Таиланднинг 28-бош вазири ва ушбу лавозимни эгаллаган илк аёл ҳисобланган Йинглак Чиннават эса бир вақтнинг ўзида бешта смартфондан фойдаланарди, улардан бири Lumia 920 қурилмаси эди.

    20.08.2015, 09:25   Изоҳ (0)   45727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хакерлар хиёнаткорлар учун мўлжалланган сайтнинг 32 миллион фойдаланувчиси ҳақидаги ахборотни чоп этди

    19.08.2015, 20:41

    Тошкентда Huawei P8 смартфони 2,1 млн сўмдан сотувга чиқди

    19.08.2015, 13:29

    Samsung янги Galaxy O смартфонлар оиласини тақдимотга тайёрламоқда

    19.08.2015, 08:56

    Давлат тест маркази сайти Ўзбекистон сайтлари рейтингида биринчи ўринга чиқди

    17.08.2015, 11:10

    Хитой ҳукумати Тяньцзиндаги портлаш ҳақида миш-миш тарқатган 50 сайтни блок қилди

    16.08.2015, 12:28

    Тўсатдан уланган Siri дастури эгасининг ҳаётини сақлаб қолди

    15.08.2015, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Доллар курсининг пасайиши: Ўзбекистон иқтисодиёти учун имкониятми ёки хавф?

    Пул | 13 август, 19:56

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    “Манчестер Юнайтед” Кейнни АПЛга қайтармоқчи

    Спорт | 13 август, 19:47

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22

    Қозоғистон ҳукумати Каспий денгизи муаммоларини ўрганиш учун 560 минг доллар ажратди

    Дунё | 13 август, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.