iOS’нинг Siri овозли ёрдамчиси тасодифан уланиш билан ўз эгасининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Теннесси штатининг Мерфисборо шаҳрида 18 ёшли йигитча автомобилини таъмирлаётганда рўй берди: домкратдан чиқиб кетган машина уни қисиб қолиб, қўлини қимирлатмай қўйди. Атрофда одам бўлмагани сабабли ёрдамга чақириқларини ҳеч ким эшитмади.
Бахтли тасодифни қарангки, йигитчанинг орқа чўнтагида iPhone бор эди. Телефони эсига тушиб, орқаси билан уни босди ва бу ҳаракати iOS’га ўрнатилган Siri овозли ёрдамчисини ишга тушириш ҳамда қутқарув хизмати — 911 ни чақириш имконини берди.
Изоҳ (0)