Футбол бўйича 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионати финал босқичидаги иккинчи ўйинда ҳам имкониятни бой берди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг 2-турдаги рақиби Япония бўлди. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик қизлар 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Вячеслав Солохо қўл остидаги Ўзбекистон термаси 1-турда мезбон — Хитойга қарши майдонга тушиб, 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ўзбекистонлик қизлар Осиё чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 22 август куни Австралия U-19 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)