Вячеслав Солохо бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нанкин шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг дастлабки учрашувида мусобақа мезбони Хитойга қарши майдонга тушди, деб хабар қилади Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
«А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси дастлабки учрашувни йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади. Хитойликлар Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз тўққизта гол киритишга мувафақ бўлди.
Гуруҳнинг бошқа бир учрашувида Япония Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ўзининг кейинги учрашувини 20 август куни Японияга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)