АҚШ Тожикистоннинг табиий офатлардан зарар кўрган фуқароларига 50 минг долларлик гуманитар ёрдам юборди
АҚШ ҳукумати Тожикистоннинг июль ойида табиий офатлардан зарар кўрган фуқароларига 50 минг долларлик гуманитар ёрдам тақдим этди, дея хабар бермоқда Asia-Plus Американинг Душанбедаги дипломатик ваколатхонасига таяниб.
Ушбу кўмак АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) ва Раҳм-шафқат корпуси томонидан берилди. У Бедак, Халкарф, Пингон ва Мазори боло қишлоқлари аҳолиси учун мўлжалланган чодирлар, тиббиёт аптечкалари, сув ва бошқа энг муҳим буюмларни ўз ичига олади.
Ёрдам Тожикистон ҳукуматининг тегишли сўровидан сўнг жўнатилди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар