АҚШнинг Миссури штати, Цент-Луис шаҳри полицияси пул беришдан бош тортгани учун маҳаллий фуқарони ёқиб юборган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, Уиллен Коллинз гаражида машинасини таъмир қилаётган 51 ёшли эркак олдига бориб, ундан пул бериб туришини сўраган. У илтимосини рад этганида эса аёл ёнида турган баллондаги ёнилғини эркакнинг устига қуйиб, ёндиргичда ўт қўйиб юборган.
Жабрдийда жиддий куйиш жароҳатларини олган. Цент-Луис прокуратураси Коллинзни саломатликка оғир зиён етказишда айблаб, қамоққа олишга қарор қилди.
Изоҳ (0)