Бразилиянинг Сальвадор шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати баҳслари якунига етди, деб хабар қилади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Беллашувларнинг сўнгги кунида эркин курашчилар ўзаро кураш олиб борди. Афсуски, мазкур мусобақаларда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар совринли ўринларни эгаллай олмади.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар юнон-рум кураши бўйича ўтказилган мусобақаларда Жавоҳир Мираҳмедов ва Ислом Баҳромов қўлга киритган иккита бронза медали билан Ўзбекистонга қайтадиган бўлди.
Изоҳ (0)