• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Гаджетлар

    Қизиб кетган смартфонни тез совитишнинг самарали 7 та усули

    Қизиб кетган гаджетни қайта ишга тушириш ва унга зарар етказмасликнинг синовдан ўтган усуллари билан танишинг.

    1. Ғилофни ечинг

    Как охладить телефон: снимите чехол

    Қўшимча пластик ёки силикон иссиқликни чиқариб юборишни қийинлаштиради, шунинг учун аксессуарни вақтинча олиб қўйиб, телефонга бир оз эҳтиёткорроқ бўлган маъқул.

    2. Вентилятордан фойдаланинг

    Қурилмани қуёшдан олиб, вентилятор яқинидаги текис, салқин ёки ҳеч бўлмаганда қизимаган юзага қўйинг. Агар елпиғич бўлса, ундан ҳам фойдаланиш мумкин.

    Телефонни музлаткичга солиш ёки унга музлатилган чучвара қўйиш тавсия этилмайди: ҳароратнинг кескин ўзгариши фақат зарар келтириши мумкин.

    3. Телефонни ўчиринг

    Ҳатто иссиқда узоқ вақт давомида видео ёзиш туфайли қурилма қизиб кетганини билсангиз ҳам, уни бир неча дақиқага бутунлай ўчириб қўйиш шунчаки суратга олишни тўхтатишдан кўра самаралироқ бўлади. Корпус етарлича совигандан сўнг қайта ёқишингиз мумкин.

    4. Қувват тежаш режимини ёқинг

    Как охладить телефон: включите режим энергосбережения

    Ушбу режимнинг аниқ ишлаш механизми ишлаб чиқарувчига боғлиқ. Одатда фонда иловаларнинг юкланиши чекланади, анимациялар соддалаштирилади ва экран янгиланиш тезлиги пасайтирилади. Буларнинг барчаси қурилманинг иссиққа осонроқ бардош беришига ёрдам беради.

    5. Парвоз режимини ёқинг

    Парвоз режими (авиа режим) симсиз алоқани ўчиради: мобил тармоқ, Wi-Fi, GPS, Bluetooth. Натижада смартфон доимий равишда уяли алоқа минораси, Wi-Fi уланиш нуқтаси ёки уланиш мумкин бўлган қурилмаларни қидиришни тўхтатади.

    Парвоз режимида Wi-Fi ва Bluetooth алоқасини зарур бўлганда қўлда фаоллаштириш мумкин, бироқ бошқа хизматлар ўчирилган ҳолда қолади. iOS парвоз режимида Bluetooth бутунлай ўчирилмайди, аммо агар уланган соат ёки қулоқчинлардан фойдаланмаётган бўлсангиз, бу функцияни қўлда ўчириб қўйишингиз мумкин.

    6. Тагликдан фойдаланинг

    Как охладить телефон: используйте подставку

    Смартфони хонада қизиб кетадиган кишилар учун ечим. Асосийси, қурилманинг орқа панелига минимал даражада тегиб турадиган аксессуарни танлаш. Агар смартфон корпуси ҳаво оқимлари билан шамоллатилса, ундан иссиқликни чиқариш осонроқ бўлади.

    7. Қизиб кетиш сабабини аниқланг

    Агар смартфонингиз асоссиз қизиб кетаётгандек туюлса, созламалар орқали кўп қувват сарфлайдиган иловани топишга ҳаракат қилинг. Одатда қизиб кетиш ва батарея тез тугаши бир-бирига боғлиқ, шунинг учун iPhone’да “Батарея” бўлимига ва Android’да “Батареялар” ёки “Фойдаланиш вақти” каби бўлимларга эътибор беринг.

    Как охладить телефон: выясните причину перегрева

    Агар қувват сарфи бўйича биринчи ўринларда сиз деярли ёки умуман фойдаланмайдиган бирор нарса бўлса, бу хавотирли белги ҳисобланади.

    Как охладить телефон: выясните причину перегрева

    Шубҳали иловани юклаб олганингиз ёки унга орқа фонда маълумотларга ҳаддан ташқари кўп рухсат берганингиз хавфи мавжуд. Бу иссиқлик билан биргаликда қурилманинг қизиб кетишига олиб келган бўлиши мумкин. Бундай дастурларни ўчириб ташлаш ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг геолокация каби хизматларга уланишини чеклаш мақсадга мувофиқ.

    31 июл, 19:00   Изоҳ (0)   2777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram’да бадавлат, ҳаётда эса қашшоқ: сохта ҳашамат ортига яширинган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 1 август, 15:20

    Словения Европада биринчи бўлиб Исроилга қурол эмбаргосини жорий этди

    Дунё | 1 август, 15:10

    Шохрух Аминов Қорақалпоғистон прокурори бўлди

    Ўзбекистон | 1 август, 15:04

    “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

    Спорт | 1 август, 15:01

    Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

    Ўзбекистон | 1 август, 14:59

    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи

    Реклама | 1 август, 13:33

    Чирчиқда ароқ сотишни талаб қилган йигитни ўлдирган сотувчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 1 август, 14:55

    Австралия Россия чегарасидаги давлатга разведка самолётини юборди

    Дунё | 1 август, 14:45

    Сибирда аёлнинг 2500 йиллик музлаган мумиёсида татуировка излари топилди

    Дунё | 1 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.