Голливуд актёри Morgan Фрименнинг набирасидан иблисни ҳайдаб чиқаришга уринган эркак уни ўлдирди, деб хабар беради The New York Daily News.
Воқеа гувоҳи бўлган 65 ёшли Жорж Хадаконинг сўзларига қараганда, эркак 33 ёшли Идена Хайнсга «Йўқол, иблис, мен сени ҳайдаб чиқараман», деган сўзлар билан ташланган. Шундан сўнг у Иденага пичоқ билан бир неча марта зарба берган. «Аёлнинг чинқирган овозини эшитиб, 911 хизматига қўнғироқ қилдим», — дейди Хадако.
Ҳодиса 16 август, якшанба куни 03:00 атрофида Нью-Йоркда юз берди. Аёл Гарлем шифохоналаридан бирига етказилди. Бироқ аёл у ерда ҳалок бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари 30 ёшли эркакни қўлга олди. У суд-психиатрия экспертизасини ўтказиш учун тиббий марказга юборилди.
Изоҳ (0)