Британиялик актёр Дэвид Ойелоуо («Шотландиянинг сўнгги қироли», «Хизматкор», «Жек Ричер», «Сельма») илк қора танли Жеймс Бонд бўлади. Тўғри, кинода эмас, аудиокитобда. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Ойелоуо Энтони Горовицнинг «Trigger Mortis» китобининг аудиошаклида 007 рақамли жосус учун овоз беради. Ушбу роман Бонд ҳақидаги асарлар туркумининг янги қисми ҳисобланади ва унда ўтган асрнинг 50-йилларида собиқ Иттифоқ ҳамда АҚШ ўртасида коинотнинг ўзлаштирилиши борасида кечган рақобат асосий мавзулардан бирига айланади.
Китоб Буюк Британияда 8 сентябрдан сотувга чиқади.
Изоҳ (0)