Актёр ва «Форсаж» туркумидаги фильмлар продюсери Вин Дизель навбатдаги, саккизинчи қисмнинг номини эълон қилди: Fast 8. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ундан олдинги қисм Furious 7 дея номланганди. Бунгача эса Fast & Furious 6, Fast Five, Fast & Furious, The Fast and the Furious: Tokyo Drift, 2 Fast 2 Furious деб номланган фильмларнинг дастлабкиси The Fast and the Furious номи остида экранларга чиққан. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида бу туркумдаги фильмлар оддийгина «Форсаж» деб юритилган ва тегишли рақамга эга бўлган.
«Форсаж»нинг биринчи қисми 2001 йилда экран юзини кўрган. Шундан бери ушбу туркумдаги фильмлар жаҳон киноижарасида 3,9 миллиард доллар ишлаб топди. Энг кўп фойдани еттинчи қисм келтирди: жами 1,5 милиард доллар тўплаб, бу кўрсаткич бўйича кино тарихидаги бешинчи фильмга айланди.
Изоҳ (0)