Фарғонада ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Fergana Cup – 2015 халқаро турнирида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилади ЎзА.
Жумладан, ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларида учинчи рақамда сараланган Ҳумоюн Султонов ҳал қилувчи мусобақада яна бир ўзбекистонлик Саидаъло Саидкаримовни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.
Жуфтликлар ўртасидаги финал баҳси ҳам ўзбекистонлик теннисчилар иштирокида бўлди. Амал Султонбеков ва Азизжон Турғунов дуэти Шаробиддин Абзалов ва Ҳумоюн Султонов жуфтлигини 6:3, 7:5 ҳисобида енгиб, турнир ғолибига айланди.
Қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик Камола Умарова ва россиялик Камила Раҳимова финалда қозоғистонлик ракетка усталари Гўзал Айнитдинова ва Жибек Қуламбаевани 2:6, 6:2, 11:9 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)