Испания Суперкубогининг жавоб ўйинида «Барселона» клуби ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» жамоасини қабул қилди, деб хабар беради «Uff.uz».
Дастлабки ўйинда «Атлетик» кўпчилик учун кутилмаганда «Барселона»ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Жавоб ўйинида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Дастлаб, Месси 43-дақиқада жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, олдинги ўйинда хет-трикка эришган Адурис 74-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра, «Барселона»ни йирик 5:1 ҳисобида таслим этган «Атлетик» Испания Суперкубогининг соҳибига айланди.
Изоҳ (0)