Афғонистон жанубидаги Гилменд провинциясида номаълум кимсалар блокпостга уюштирган ҳужум оқибатида беш нафар полициячи ўлдирилди. Бу ҳақда “RIA Novosti” хабар бермоқда.
Ҳодиса провинция маркази—Лашкаргоҳ шаҳрида рўй берди: полициячиларни аввал беҳуш ҳолатга келтириб, сўнг пичоқлашган. Маълумотларга кўра, полициячиларга тегишли қуроллар ўғирлаб кетилган.
Изоҳ (0)