Доғистон (Россия) ҳудудида ҳаракат қилаётган жангарилар гуруҳларидан бирининг етакчиси Унцукульск туманидаги махсус амалиёт чоғида йўқ қилинди. Бу ҳақда республика ҳуқуқни муҳофаза этиш идораларидаги манбаларга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ушбу туманда 10 август, душанба кундан бери террорчиликка қарши амалиёт тартиби ўрнатилган ва тўқнашувлар чоғида тўрт нафар жангари, жумладан, ўзини «Кавказ амирлиги» дея номлаган тузилма етакчиси Муҳаммад Сулаймонов ўлдирилган.
16 август, якшанба куни Гимри қишлоғи яқинида ҳам тўқнашувлар содир бўлган. Ҳарбийлар орасида йўқотишлар қайд этилмаган.
Изоҳ (0)