Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2016 йилнинг апрель ойидан полиомиелитга қарши янги эмлашни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайти хабар беради.
«Полиомиелит юқумли касаллик бўлиб, у фалажлик ва ногиронликка олиб келади. Баъзан ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Уни даволаб бўлмайди, фақат олдини олиш мумкин. Болани бир неча марта полиомиелитга қарши эмлаш уни бутун ҳаёти давомида касалланишдан ҳимоя қилиши мумкин», — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология бошқармаси раҳбари ўринбосари Дилором Турсунова.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, дунёнинг 17 мамлакатида полиомиелитнинг иккинчи тури авж олган. Касалликнинг ушбу тури 16 йилдан буён қайд этилмаган эди.
Мамлакатда болаларни полиомиелитнинг иккинчи турига қарши тўрт ойликдан инъекция шаклида эмлаш жорий этилади.
Изоҳ (0)