АҚШ давлат котиби Жон Керри Кубада яқинда очилган Америка элчихонаси байроғини кўтариш маросимида иштирок этади. Бу тадбир икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар тикланиши жараёнини якунлаб беради. Бу ҳақда «Korrespodent.net» хабар бермоқда.
Керри 1945 йилдан бери оролга ташриф буюрган илк давлат котиби бўлади. Унинг ташриф дастури икки катта қисмга бўлинган: биринчиси бевосита байроқ кўтариш маросимидаги иштирок бўлса, иккинчиси Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес билан музокаралардир.
Давлат раҳбари Раул Кастро билан учрашув кўзда тутилмаган.
Изоҳ (0)