13 август, пайшанбага ўтар кечаси Туркия шарқидаги ҳарбий постларга ҳужум уюштирган Курдистон Ишчи партиясининг (КИП) етти нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари вакиллари маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Маълумотларга кўра, КИП жангарилари Силопи ва Диядин шаҳарларидаги ҳарбий база ва полиция постларига ҳужум уюштирган. Тўқнашув чоғида биринчи шаҳарда тўрт нафар, иккинчисида эса уч нафар жангари йўқ қилинган.
Туркиядаги вазият 20 июлда КИП мамлакатнинг Сурия билан чегарасида уюштирган терактдан сўнг мураккаблашди. Кейинги уч ҳафта мобайнида 35 киши, жумладан, 24 нафар полициячи ва ҳарбий курд жангарилари қурбони бўлди.
Изоҳ (0)