Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида юз берган портлаш оқибатида шаҳарнинг порт ҳудудида 2748 та янги машина ёниб кетди, деб хабар бермқода «РИА Новости».
Портда аввалроқ Хитойга импорт қилинган Volkswagen русумидаги янги автомобиллар бўлган. Ёнғин оқибатида 1065 та Touareg, 770 та Multivan, 391 та Beetle, 251 та Teegle, шунингдек, ўнлаб Magotan, Up, Golf, ва Golf Sportsvan моделлари ёниб кетган.
Аввалроқ, портлаш оқибатида 44 киши ҳалок бўлгани, 520 киши шифохоналарга ётқизилгани, 21 киши эса бедарак йўқолгани хабар қилинган эди. Шунингдек, ҳалокат оқибатлари акс этган фотосуратлар ҳам тақдим этилган.
Изоҳ (0)