АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер жигар саратони билан касалланган. Хасталик аломатлари жигарда ўтказилган операция чоғида аён бўлган. Бу ҳақда Картернинг вакилларига таяниб, NBC телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net»
АҚШ президенти Барак Обама Картерга тезроқ соғайишини тилади. Беморнинг ўзи эса яқин орада Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги касалхонада даволанишга киришишини маълум қилган.
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Жимми Картер 90 ёшга кирди, у 1977—1981 йилларда давлат раҳбари бўлган.
Изоҳ (0)