Таиланд қироли, 87 ёшли Пхумипон Адулядетнинг саломатлиги яхшиланди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Охирги бир неча йил давомида қирол кўп вақтини касалхонада ўтказмоқда. Айни пайтда ҳам у 31 майдан бери шифохонада даволанаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1946 йилда тахтга ўтирган Адулядет дунёдаги энг ёши катта монархлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)