Греция ва халқаро кредиторлар мамлакатга уч йил давомида 85 миллиард евро миқдоридаги ёрдам ажратилиши хусусида келишиб олди. Бу ҳақда 11 август, сешанба куни Греция ҳукумати баёнот берди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Reuters агентлиги томонидан тарқатилган ушбу баёнотга кўра, мамлакат кенг кўламдаги ислоҳотлар ва бюджетни қайта кўриб чиқиш эвазига берилаётган мазкур маблағ ёрдамида мавжуд қарзларни қоплаш ҳамда давлат тўловларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Греция банкларига ажратилаётган ёрдамдан қўшимча капиталлаштириш учун зудлик билан 10 миллиард евро берилади.
Изоҳ (0)