Walt Disney компаниясининг Япониядаги бўлинмаси 9 август — Нагасаки шаҳрига атом бомбаси ташланган куннинг 70 йиллиги кунида ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида «Алиса мўъжизалар мамлакатида» мультфильмидаги қўшиқ сўзларини қўйгани учун ижтимоий тармоқларнинг япониялик фойдаланувчилари ғазабига учради, деб хабар бермоқда «РИА Новости»
Қайд этилишича, инглиз тилида «Туғилмаган кунинг муборак бўлсин» («A very merry unbirthday to you!») кўринишида бўлган иқтибос япон тилида «Аҳамиятсиз кун билан табриклаймиз» маъносини акс эттирган. Хабарга Алисанинг расми илова қилинган.
Япониялик фойдаланувчилар ушбу твитни ҳақорат сифатида қабул қилиб, Walt Disney Japan компаниясини ҳиссизликда айблаган. Бир неча соат ичида твит «вирус»га айлангач, компания уни ўчириб юборишга мажбур бўлган. Кейинроқ Walt Disney Japan ушбу твит учун узр сўраб, энди эътиборлироқ бўлишга ваъда берган.
Изоҳ (0)