The Guardian журналисти Люк Хардинг Twitter’даги саҳифасида Россияда унинг номидан чиқарилган «Путиндан бошқа ҳеч ким» китобига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Китоб «Путин лойиҳаси» серияси доирасида «Алгоритм» нашриёти томонидан чиқарилган. Асар ҳақидаги қисқача маълумотда Хардинг ягона муаллиф сифатида кўрсатилган.
Хардинг яна шу серия доирасида Генри Киссинжер муаллифлигидаги «Путинни англаш» китобини чиндан ҳам америкалик сиёсий арбоб ёзганлигига шубҳа билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Люк Хардинг томонидан Эдвард Сноуден ҳақида ёзилган китоб асосида 2015 йилнинг декабрида «Сноуден» фильми катта экранларга чиқади.
Изоҳ (0)