Франциянинг Реюньон оролида самолётнинг янги бўлаклари топилди, бироқ улар 2014 йилда йўқолган Boeing’га тегишли ёки йўқлиги ҳозирча номаълум. Бу ҳақда Малайзия транспорт вазири Лиоу Тионг Лайга таяниб, «РБК» хабар берди.
Унинг айтишича, топилмалар орасида қандайдир алюминий ром парчаси ва самолётга тегишли буюмнинг майда-майда бўлаклари бор. Топилган материаллар экспертизаси 5 августда бошланади, бироқ у қачон якунланиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Реюньон оролидан самолёт қанотининг парчаси топилган ва мутахассислар у бир йил аввал йўқолган Boeing 777 самолётига тегишли эканлигига ишонч билдирган эди.
Изоҳ (0)